Эрон генерал-майори Али Абдуллоҳий Алиободий мамлакат армияси «тўлиқ ғалабагача» жанг қилишини маълум қилди.
Бу ҳақда Associated Press нашри ёзмоқда.
Журналистлар ҳарбийнинг ушбу сўзларини АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар ҳақидаги баёнотига жавоб сифатида қабул қилишди.
«Генерал «тўлиқ ғалаба» деганда айнан нимани назарда тутганига аниқлик киритмади, аммо, афтидан, Эрон ҳарбийлари Қўшма Штатлар билан бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай музокараларда ён беришлардан огоҳлантиришга уринган», — дейилади нашрда.