Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади. Агентлик маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг қарор қабул қилишдаги таъсири кескин ошди.
Манбаларнинг таъкидлашича, агар музокаралар олиб борилса, Эрон қаттиқ шартлар қўяди: урушга чек қўйиш, келажакдаги ҳужумларга қарши кафолатлар, зарарни қоплаш ва Ҳурмуз бўғозини назорат қилиш — Вашингтон учун қабул қилиниши мумкин бўлмаган талаблар.
Теҳрон шунингдек, ракета дастурига чекловларни муҳокама қилишни истамайди. Бу принципиал масала бўлиб қолмоқда.