Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Тошкент вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Тошкент тумани, “Оқибат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланиб келган М.М. хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз турли номдаги 3 000 қути тамаки маҳсулотларини фуқаро М.Р.га 43 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 4 005 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:05 09.07.2025. Ўқилди: 595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!