Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи воситаларни сотган шахс ушланди

Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи воситаларни сотган шахс ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 80 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган воситани фуқаро И.А.га 24 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Киритилди: 23:10 02.10.2026. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!