Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 2 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Тошкент вилоятида 2 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М373-сонли магистрал йўлида ҳаракатланиб келган “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро И.С. хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 87,5 млн сўмлик 2 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:15 17.10.2025. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!