Президент ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлишича, ушбу йўлнинг умумий узунлиги 282 км, бўлади. Лойиҳа доирасида 12 та транспорт ечими, 91 та кўприк ва 16 та йўл ўтказгич қурилиши кўзда тутилган.
Янги йўл энг юқори Ia тоифали магистрал бўлади. Йўлда цемент-бетон қопламали олтита ҳаракат тасмаси барпо этилади. Йўлнинг лойиҳавий тезлиги соатига 150 километр этиб белгиланади, дейилади тақдимотда.
Янги автомагистрални беш йил ичида қуриш режалаштирилган.