Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.” хусусий корхонасига қарашли “Маърифат” МФЙ ҳудудидаги дорихона фармацевти Д.Т. фуқаро А.Б.га 150 дона “Benzonal” номли дори воситасини шифокор рецептсиз сотган вақтида ушланиб, дорихона савдо расталаридан тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 57 турдаги дори воситалари, шунингдек 104 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Ю. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 10 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 3 млн сўм сотган вақтида ушланиб, фуқаро О.Б.нинг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинасидан 66 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.