Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент туманида 917 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар ва дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент туманида 917 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар ва дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.А. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинода хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 917 млн сўмлик 4 500 дона тиббий буюмларни ҳамда 97 қути “Protamine Sulphate Injection” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:51 24.04.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!