Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳрида уй-жой нархи 2,3 фоизга тушди

Тошкент шаҳрида уй-жой нархи 2,3 фоизга тушди

Жорий йил январь ойида уй-жой олди-сотди шартномалари сони 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларида келтириб ўтилган.

Айрим ҳудудларда уй-жой савдоси сезиларли даражада кўпайган. Хусусан, Жиззахда 44 фоиз, Навоийда эса 36 фоизга ошди. Тошкент шаҳри эса умумий олди-сотди ҳажмининг 28 фоизини ташкил этди.

Шунга қарамай, Тошкентда иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари йил давомида 2,3 фоизга пасайди. Айниқса, Сергели, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида нархлар бироз тушган.

Ижарага бериладиган уйларнинг нархи ҳам ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайган. Энг катта тушиш Чилонзор, Олмазор ва Яшнобод туманларида кузатилди.

Киритилди: 14:27 07.03.2025. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!