Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ доллари сотган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ доллари сотган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. қалбаки 10 250 АҚШ долларини фуқаро Р.З.га 7 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:14 13.11.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар