👨🚒Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар Бош бошқармасининг Юнусобод туман бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўлими инспектори Олмазор туманида жойлашган хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати юзасидан ваколатли ҳамкасблари орқали ижобий хулоса олиб беришни ваъда қилиб, жорий йилнинг февраль ойида МЧЖ раҳбаридан 6,5 млн сўм олган.
Бироқ, у турли баҳоналар билан ваъдасини бажармасдан келганлиги сабабли, фуқаро ундан пулларини қайтаришни талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, инспектор муқаддам олган пулларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.