Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ва Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ва Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилди ва қатор раҳбарларини ишдан олди.

Хусусан, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Ҳожиакбар Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимжоновни ишдан олиш, фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Солиқ қўмитасининг янги раиси Фаррух Пўлатовга Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекцияларининг бошлиқларини ишдан олиб, вазифасини бажарувчи қилиб қўйиш топширилди.

Қўмита раиси ва қўмитага тайинланган комплаенс бўйича янги ўринбосар А.Солиевга коррупцияга муросасиз муҳитни яратиш, Тошкент шаҳри солиқ раҳбарларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиб, уларнинг ўрнини ватанпарвар, янгиликка интилиб ишлайдиган шижоатли ёшлар билан тўлдириш вазифаси қўйилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ғаниев қўштирноқ остидаги «тадбиркор»ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юргани учун уни бугуннинг ўзида ишдан олиш топширилди.

Киритилди: Бугун 15:40. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!