Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент ҳокими: «Мендан олдинги ҳокимлар ҳам қийналган, мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади»

Тошкент ҳокими: «Мендан олдинги ҳокимлар ҳам қийналган, мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади»

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 58-сессияси бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳолига ер ажратиш энг қийин, муаммоли ва оғриқли масала эканини таъкидлади, дея хабар қилди "кун.уз".

“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг бош оғриқли масалалардан бири. Бу борада мендан олдинги ҳокимлар ҳам қийналган, мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади. Ерни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари қарори асосида бериш тартибини жорий қилиш лозим”, ─ дейди Ортиқхўжаев.

Маълум қилинишича, бош вазир қабулхонасига тадбиркорлардан тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан ортиғини ер ажратиш билан боғлиқ муаммолар ташкил этади.

Киритилди: 07:00 20.09.2019. Ўқилди: 2973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!