Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент ахборот технологиялари университетида Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилди

A A A
Тошкент ахборот технологиялари университетида Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилди

Тошкент ахборот технологиялари университетида Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилди

13 июль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Илғор муҳандислик мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирок этди.

«Тармоқ–корхона–олийгоҳ» интеграциясини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур комплекс маҳаллий ва хорижий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган 14 та лабораториядан иборат.

Мазкур Илғор муҳандислик мактабида соҳа корхоналарида кафедралар филиаллари ва дуал таълимни ташкил этиш орқали амалиётга йўналтирилган таълим ривожлантирилади, маҳаллийлаштириш ва тан нархни пасайтириш бўйича илмий тадқиқотлар амалга оширилади. Шунингдек, соҳа корхоналарининг ишлаб чиқариш/хизмат кўрсатиш линиялари университетда Spin-off сифатида йўлга қўйилади.

Киритилди: 22:06 13.07.2024. Ўқилди: 1704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!