Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент аэропортида Таиланддан келган 4 кг ғайриоддий "ширинликлар" аниқланди

Тошкент аэропортида Таиланддан келган 4 кг ғайриоддий "ширинликлар" аниқланди

Тошкент аэропортида 4,4 кг синтетик наркотик мусодара қилинди.

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида хориждан олиб келинган катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди.

Жумладан, “Бангкок – Шаржа – Тошкент” авиайўналишида мамлакатимизга келган 1994 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқаросининг қўл сумкалари Тошкент халқаро аэропортида текширувдан ўтказилди.

Натижада, 8 дона турли хил ширинликлар пакетлари ва 5 дона пластмасса идишлар ичида жами 4,4 кг “Мефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, интернетдаги наркодўкон бошқарувчиси топшириғига кўра, ушбу ажал оғусини пойтахтдаги меҳмонхоналардан бирида Янгийўл шаҳрида яшовчи, 2006 й.т. шахсга берган вақтида у ҳам қўлга олинди.

Текширув жараёнида маҳаллий фуқаро ёнида пневматик пистолет борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:25 29.07.2026. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!