"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Мадрид клубига мураббий бўлиши мумкин.
El Nacional хабарига кўра, Алваро Арбелоа қониқарсиз натижа кўрсатиб, истеъфога чиқарилса, воқеалар ривожининг бундай варианти бўлиши мумкин. Бундай ҳолда, "қаймоқранглилар" Кроосни мавсум охиригача жамоа мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш вариантини кўриб чиқадилар. Шундан сўнг, "Реал" Юрген Клоппни таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос 2014-2024 йилларда "Реал" шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг фаолиятини якунлаган эди. Мадрид клуби сафида германиялик ярим ҳимоячи 23та совринни қўлга киритган, шулардан бештаси Чемпионлар Лигасида.