Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Toncoin криптовалютаси эгалари учун БААда “олтин визалар” дастури эълон қилинди

A A A
Toncoin криптовалютаси эгалари учун БААда “олтин визалар” дастури эълон қилинди

Павел Дуров томонидан асос солинган Тоncoin криптовалютаси эгалари учун Бирлашган Араб Амирликларида 10 йил муддатга “олтин виза” олиш имконини берувчи янги дастур ишга туширилгани эълон қилинди. Бунинг учун камида 100 минг доллар миқдорида Тоncoin сотиб олиш ва қўшимча равишда 35 минг доллар комиссия тўлаш талаб этилади.

Компания сайтида ёзилишича, ҳужжатлар топширилганидан сўнг визани 7 ҳафтадан камроқ муддатда олиш мумкин. Бундан ташқари, криптовалютага эгалик қилувчи шахснинг турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси ҳам шу виза асосида яшаш ҳуқуқига эга бўладилар. Ушбу хабардан сўнг Тоncoin курси 12 фоизга ошди.

БААда 10 йиллик “олтин визалар” одатда капитали камида 2 миллион дирҳам (тахминан 462 минг евро) бўлган тадбиркорлар ва инвесторлар учун берилади. Шунингдек, бунинг учун йиллик солиқ тўловлари камида 250 минг дирҳам (тахминан 57 800 евро) бўлиши керак.

Киритилди: 20:25 06.07.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!