Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Толибон” кучлари ва Покистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда

“Толибон” кучлари ва Покистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда

“Дуранд чизиғи бўйлаб Пактика, Пактиё ва Хост вилоятларида “Толибон” кучлари ва Покистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда”, деб хабар бермоқда “Толибон”га яқин манба.

Покистон Афғонистоннинг бир қанча вилоятларига ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ҳужумдан мақсад “Покистон Толибон”ларига зарба бериш бўлган, аммо аёллар ва болалар яшаган уй нишонга олиниши сабабли саккиз киши ҳалок бўлган. Ҳаво ҳужумларидан сўнг Дуранд чизиғида тўқнашувлар бошланган.

“Бундай ҳужумлар Афғонистон суверенитетини бузиш ҳисобланади ва бу давлат назорат қила олмайдиган ёмон оқибатларга олиб келади”, — деди “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид.

Киритилди: 20:59 18.03.2024. Ўқилди: 2194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!