Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Толибон* делегацияси Сардор Умурзоқов билан учрашув ўтказди

Толибон* делегацияси Сардор Умурзоқов билан учрашув ўтказди

Толибон* Ўзбекистонда музокараларни давом эттирмоқда

Толибон* ташқи ишлар ва молия вазирлари Амирхон Муттаки ва Ҳидоятуллоҳ Бадрий Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов билан учрашув ўтказиб, транзит, темир йўл қурилиши ва қишлоқ хўжалиги масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Sputnikaf хабар қилди.

Ўзбекистон томони Толибон*га чорва ветеринарияси бўйича ёрдам беради, Трансафғон темир йўли йўналишида эса экспедиторлик ишлари ҳафта бошидан бошланади.

Шунингдек, “Толибон” вакиллари Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан ҳам учрашув ўтказди.

Бундан олдин "Толибон"* ташқи ишлар ва молия вазирлари Амирхон Муттаки ва Ҳидоятуллоҳ Бадрий Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Хартанг қишлоғида жойлашган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди.

Толиблар Самарқанддаги масжидларидан бирида жума намозини ўқишди

* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида

Киритилди: 20:07 30.07.2022. Ўқилди: 3806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!