Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Толибон" АҚШни Афғонистонга дипломатлар ва сармоя билан қайтишга чақирди

"Толибон" АҚШни Афғонистонга дипломатлар ва сармоя билан қайтишга чақирди

АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан беш йил ўтиб, "Толибон" ҳукумати Вашингтонни мамлакатга қайтишга чақирди. Бироқ бу сафар Кобул америкалик ҳарбийларни эмас, дипломатлар ва сармоядорларни кутмоқда.

Бу ҳақда "Толибон" ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий Кобулда The New York Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз уруш саҳифаси ёпилди деб ҳисоблаймиз. Энди ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар ва ижобий ҳамкорликнинг янги даврини бошламоқчимиз", — деди Муттақий.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Кобулдаги элчихонасини қайта очиши, Афғонистонда дипломатик иштирокини тиклаши, шунингдек мамлакатнинг минерал ресурслари, тўғонлари ва йўл инфратузилмасига сармоя киритиши мумкин.

Қайд этилишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари аввалги 20 йиллик ҳарбий иштирок даврида Афғонистон инфратузилмасини ривожлантириш учун миллиардлаб доллар сарфлаган. Шу даврда "Толибон" эса уларга қарши қуролли кураш олиб борган.

Кобул сиёсати билан таниш бўлган собиқ АҚШ ва Афғонистон расмийларининг фикрича, "Толибон" ҳукумати Доналд Трамп маъмурияти билан муносабатларни тиклашни муҳим дипломатик ютуқ сифатида кўради. Улар буни Трамп маъмуриятининг тижорий дипломатияга кўпроқ урғу бериши ва инсон ҳуқуқлари масаласини ташқи сиёсатда нисбатан камроқ биринчи ўринга қўйиши билан изоҳлаган.

Киритилди: 10:14 16.08.2026. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!