Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Толедодаги фожиа сабаб Испания Кубогининг бугунги барча ўйинлари қолдирилди

Толедодаги фожиа сабаб Испания Кубогининг бугунги барча ўйинлари қолдирилди

Испанияда мамлакат Кубогининг бугунга белгиланган барча учрашувлари қолдирилди.

Бундай қарор Толедо шаҳрида содир бўлган фожиа сабаб қабул қилинди. Иккита тезюрар поезд тўқнашуви оқибатида бир неча ўнлаб одам ҳалок бўлган.

Чоршанба куни мусобақанинг биринчи босқичи доирасида 24 та учрашув ўтказилиши керак эди. Пайшанба кунига белгиланган ўйинлар бўйича қарор кейинроқ қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, фожиа содир бўлишидан олдин, сешанба куни Испания Кубоги доирасида 18 та учрашув ўтказилган эди.

Киритилди: 18:35 28.10.2026. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!