Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлатлар, айниқса йирик мамлакатлар ўртасидаги ишончсизлик БМТ ва унинг институтлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатганини билдирди.
«Давлатлар, айниқса йирик мамлакатлар, аслида бир-бирига ишонишни тўхтатди. Бу БМТ ва унинг институтлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш бўйича зиммасига юклатилган вазифани бажармай қўйди», — деди Тоқаев.
Унинг таъкидлашича, ана шу «нотинч вазият» фонида минтақавий халқаро ташкилотлар ва жаҳон саҳнасида «ўрта давлатлар»нинг роли тобора ортиб бормоқда. Қозоғистон ҳам мазкур тоифага киритилишини президент қайд этди.