Бугун 28 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тожиклар оқими АҚШга ноаниқ мақсадлар билан келди

Тожиклар оқими АҚШга ноаниқ мақсадлар билан келди

Сўнгги пайтларда Мексика чегараси орқали АҚШга кириб келаётган тожикистонлик ноқонуний муҳожирлар сони кескин ошган. 2020 йилнинг октябридан 2024 йилнинг майигача уларнинг сони 1500 кишидан ошди, деб ёзади Британиянинг Гбнеwс канали.

Таққослаш учун, аввалги йилларда атиги 14 нафар Тожикистон фуқароси АҚШга шу йўл билан кирган.

Гап АҚШ расмийлари ҳибсга олган ва бошпана сўраб мурожаат қилган ва ҳозирда суд қарорини кутаётганлар ҳақида кетмоқда. Мутахассисларнинг ишончи комилки, улар орасида ИШИД ва Ал-Қоида томонидан ёлланган ва кейинчалик терактлар уюштириш учун АҚШга олиб келинган жиҳодчилар кўп.

Маълумки, камида саккиз нафар Тожикистон фуқароси террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Киритилди: 11:01 23.06.2024. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!