Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистонда зилзила 17 та уйга зарар етказди

Тожикистонда зилзила 17 та уйга зарар етказди

Тожикистоннинг Рашт вилоятида аввалроқ содир бўлган зилзила натижасида 17 турар-жой биноси қисман вайрон бўлган.

Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг Инқирозларни бошқариш маркази маълум қилди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Рашт вилоятининг тўртта қишлоғида 17 та уй қисман шикастланган, қурбонлар йўқ", — дейилади хабарда.

Зилзила эпицентри – Рашт вилоятида зилзила кучи 5 баллни, Душанбеда 3 баллни ташкил этгани аниқланган.

Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун бир неча соат аввал Тожикистонда 5,9 магнитудали зилзила содир бўлган эди.

Киритилди: 14:22 13.04.2025. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!