Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистонда президент раҳбарлигида Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш кенгаши тузилди

Тожикистонда президент раҳбарлигида Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш кенгаши тузилди

Тожикистонда Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш кенгаши ташкил этилди. Янги тузилмага мамлакат президенти Эмомали Раҳмон шахсан раҳбарлик қилади.

Кенгаш инновацияларни жорий этиш, IT-инфратузилмани ривожлантириш ҳамда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича доимий фаолият юритувчи майдон сифатида ишлайди.

Унинг таркибига ҳукуматнинг асосий вазирлари, шунингдек рақамли технологиялар ва иқтисодиёт соҳасига масъул идоралар раҳбарлари киритилган.

Мазкур ташаббус мамлакатнинг рақамли трансформация стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Аввалроқ Тожикистонда 2025–2030 йиллар даври «Рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни ривожлантириш йиллари» деб эълон қилинган эди.

Расмийлар фикрича, ушбу кенгаш рақамли технологияларни иқтисодиётнинг барча тармоқларига жорий этиш ва мамлакатнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 21:21. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!