Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди

Қашқадарёда трансмиллий жиноий гуруҳ аъзоси 46 кг гашиш билан ушланди

Ўзбекистонга қўшни давлатлар ҳудуди орқали жуда кўп миқдорда наркотик модда олиб киришга уринишнинг олди олиниб, трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Маълум қилинишича, муқаддам судланган 62 ёшли шахс Шаҳрисабз туманидаги дала майдонига кўмиб қўйилган қопдан 45 кг 768 грамм гашишни олиб, ўз машинасига ортаётган вақтида қўлга олинган.

Ушбу шахс трансмиллий жиноий гуруҳнинг Ўзбекистондаги ташкилотчиларидан бўлган. У 2008 йилдан буён халқаро жиноий уюшма тузган ҳолда мунтазам равишда наркотик моддаларни қўшни давлатлар орқали Ўзбекистонга олиб кириш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ шубҳали шахслар ва ноқонуний фаолият ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан stopnarko_bot Telegram боти орқали хабар беришни сўради.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!