Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Тожикистонда маҳкумлар қўриқчиларга ҳужум қилиб, колониядан қочишга уринди

Тожикистонда маҳкумлар қўриқчиларга ҳужум қилиб, колониядан қочишга уринди

Бу ҳақда "Ховар" агентлиги Тожикистон Адлия вазирлигига таяниб хабар берди.

Маълумотга кўра, ҳодиса 3 феврал куни 3/2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида содир бўлган.

Ҳужум натижасида колониянинг уч ходими оғир тан жароҳати олган. Қўриқчилар ҳужум қилган маҳкумларга қарши ўқотар қурол ишлатган, натижада уч маҳкум ҳалок бўлган.

Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Киритилди: 12:41 04.02.2025. Ўқилди: 1259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!