Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва араб услубидаги кийимларга чеклов жорий этилди

Тожикистонда ҳижоб, соқол ва араб услубидаги кийимларга чеклов жорий этилди

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, мамлакатда давлат даражасида “тожик миллий маданиятига ёт” деб баҳоланган кийимларни кийиш ва олиб кириш тақиқланди. Бу, биринчи навбатда, қора рангдаги ҳижоблар ва араб услубидаги бош кийимларга тааллуқли

Шунингдек, ҳокимият вакиллари эркаклар соқолига нисбатан ҳам чекловларни кучайтирган. Айрим ҳолатларда эркаклардан соқолини олдирганини тасдиқловчи фотосуратни ҳар ҳафта юбориб туриш сўралаётгани айтилмоқда.

Ҳукумат бундай чораларни диний радикализм ва экстремизмга қарши курашиш зарурияти деб атаган.

Киритилди: 12:25 28.07.2026. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!