Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тожикистонда фолбинлар ва уларнинг мижозлари махсус базага киритилади

Тожикистонда фолбинлар ва уларнинг мижозлари махсус базага киритилади


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар ва уларнинг мижозлари ҳақидаги маълумотлар махсус базада жамланишини маълум қилди.

Мазкур чора ирим-сирим, фолбинлик, сеҳргарлик ва фуқароларни алдаш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Базага ўзини дин арбоби сифатида таништирувчи айрим шахслар, интим хизмат кўрсатувчилар, уларнинг мижозлари ва бошқа тоифадаги шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилиши айтилган.

Маълумотлар тегишли идораларнинг сўровига биноан тақдим этилади.

⚖️ Эслатма: 2025 йилда Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун ҳам жарималар жорий этилган эди.

Киритилди: 18:03 22.10.2026. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!