Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тожикистон ва Ўзбекистон юк машиналарининг ўз ҳудудлари орқали транзит ўтишини соддалаштиради

Тожикистон ва Ўзбекистон юк машиналарининг ўз ҳудудлари орқали транзит ўтишини соддалаштиради


Ҳар икки давлат ҳудуди орқали юк машиналарининг транзит ўтиши рухсатнома бланкаларисиз амалга оширилади, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи чоғида имзоланган баённомада кўзда тутилган. Ҳужжат билан Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги 2018 йилдаги халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Тузатишлар протокол икки давлат томонидан ратификация қилинганидан кейин кучга киради.

Бугунги кунда икки давлат бўйлаб ҳар йили 1200 дан ортиқ транзит юк ташиш амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 15 апрелдан бошлаб Ўзбекистондан юк ташишни соддалаштирди. Қўшни давлат чегарасини кесиб ўтиш учун рухсатномалар энди электрон шаклда берилади.

Киритилди: 23:50 23.04.2024. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!