Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тожикистон ва SpaceX сунъий йўлдош интернети соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Тожикистон ва SpaceX сунъий йўлдош интернети соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Тожикистоннинг АҚШдаги элчиси Завки Завкизода SpaceX компаниясининг Starlink лойиҳасини ривожлантириш ва бозорларга чиқиш масалалари бўйича директори Жулия Греблахер билан учрашув ўтказди.

Тожикистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабар беришича, томонлар телекоммуникация ва сунъий йўлдош интернети соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилганлар.

"Учрашув давомида томонлар Тожикистон Республикаси ва SpaceX компанияси ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, телекоммуникация ва сунъий йўлдош интернети соҳаларида кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар", — дейилади дипломатик ваколатхона хабарида.

Starlink тармоғини ишга тушириш бўйича амалдаги тадбирлар режасини амалга ошириш, шунингдек, тармоққа уланиш нуқталари (Edge Point of Presence, PoP) инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув иштирокчилари, шунингдек, келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари бўйича ҳам фикр алмашдилар.

Киритилди: 10:20 20.10.2026. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!