Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тожикистон Президенти: Биз транспорт ва транзит ҳудудига айланишга ҳаракат қиляпмиз

Тожикистон Президенти: Биз транспорт ва транзит ҳудудига айланишга ҳаракат қиляпмиз

Тожикистон халқаро юк ташишни ривожлантиришдан максимал натижа олиш учун Марказий Осиёда логистика тармоқларини интеграциялаш консепсиясини ишлаб чиқиш таклифи тарафдори. Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 5-маслаҳат учрашуви чоғида маълум қилди.

Унинг айтишича, Тожикистон транзит ҳудудга айланиш ва транспорт соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

"Марказий Осиё давлатлари ягона транспорт инфратузилмасини яратишга интилиши керак. Бу минтақа давлат раҳбарлари иқтисодий йўналишда барча имкониятларни ишга солишлари керак", - дея таъкидлади Тожикистон президенти.

Киритилди: 23:02 15.09.2023. Ўқилди: 1734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!