СССР нацизм устидан қозонилган ғалабада ҳал қилувчи роль ўйнади.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга келган меҳмонлар учун ўз номидан берган тушлик меҳмонлари олдида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
"Нацизмни тор-мор этишда Совет Иттифоқи ҳал қилувчи роль ўйнади. Бу шундай тарихий ҳақиқатки, уни ҳеч ким на яшира олади, на алдай олади, на тортиб олади," - деди Путин.