Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Бу ҳақда ExpressAsia хабар бермоқда.

Global Terrorism Index 2026 ҳисоботида 163 давлатдаги терроризм ҳолатлари таҳлил қилинган бўлиб, унда ҳужумлар сони, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар, шунингдек етказилган умумий зарар ҳисобга олинган ва терроризм таъсири даражаси бўйича рейтинг шакллантирилган.

ExpressAsia нинг ёзишича, ҳужжатда 2025–2026 йиллардаги салбий тенденциялар ҳам қайд этилган:

- Эрон ва Жанубий Осиёдаги можаролар кескинлашуви

- Ғарб мамлакатларида иқтисодий истиқболларнинг ёмонлашуви

- Террористлар томонидан дрон технологияларидан фаол фойдаланиш кабилар, шулар жумласидан.

Тадқиқот натижаларига кўра, Марказий Осиё давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллаган:

🇹🇯 41-ўрин — Тожикистон
🇺🇿 96-ўрин — Ўзбекистон
🇰🇿 100-ўрин — Қозоғистон
🇰🇬 100-ўрин — Қирғизистон
🇹🇲 100-ўрин — Туркманистон

Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон рейтингда минтақадаги паст ўринларни эгаллаб, энг хавфсиз давлатлар қаторида қайд этилган.

Тожикистонда эса терроризм таъсири анча юқори бўлиб, бу ҳолат Афғонистон билан чегарадаги можаролар, ҳарбийлар ҳалок бўлиши ва террорчи ҳамда контрабандачилар билан боғлиқ ҳодисаларда хорижий (жумладан, Хитой) фуқароларининг ўлдирилиши билан изоҳланади.

Умуман олганда, Марказий Осиё минтақаси жаҳоннинг бошқа “қайноқ нуқталари”га нисбатан хавфсиз ҳисобланади ва терроризм даражаси пастлигича қолмоқда.

Жаҳон рейтинги етакчи уч давлати Покистон, Буркина-Фасо ва Нигер ҳисобланмоқда.

2025 йилда Покистонда 1045 та теракт содир этилган бўлиб, 1139 нафар инсон ҳалок бўлган — бу 2013 йилдан бери энг юқори кўрсаткич ва 2020 йилга нисбатан қарийб 6 баробар кўп.

Хавфсизлик ёмонлашувининг асосий омиллари сифатида:
— «Теҳрик-и Толибон Покистон» гуруҳи фаоллигининг ошиши
— «Белужистон озодлик армияси» ҳужумлари қайд этилган.

2021 йилда Афғонистонда ҳокимият алмашганидан сўнг, чегара назоратининг сусайиши, давлат бошқарув имкониятларининг чекланганижангари гуруҳлар фаоллиги учун қулай шароит яратган.
Айниқса Афғонистон–Покистон чегарасида вазият жиддий.

Шу билан бирга, ҳисоботга кўра, жаҳонда терроризм умумий даражаси пасайишда давом этмоқда. 2025 йилда ҳалок бўлганлар сони 7714 нафардан 5582 нафаргача камайган (қарийб 28%). Бироқ Ғарб мамлакатларида якка тартибдаги радикаллашган шахслар томонидан содир этилган ҳужумлар оқибатида қурбонлар сони ошмоқда. Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Киритилди: Бугун 12:55. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!