Тожикистон ҳукумати Президент Эмомали Раҳмоннинг буйруғи билан Эрон халқига гуманитар ёрдам юборди.
Тожикистон Республикаси раҳбари матбуот хизматининг маълумотларига кўра, гуманитар ёрдам 3610 тонна юкни ташкил этади, жумладан, 45 тонна дори-дармон, санитария-гигиена воситалари, болалар кийимлари, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари, чойшаблар, чодирлар, қурилиш материаллари ва бошқа кўп миқдорда зарур буюмлар
“18 март куни 110 та катта юк машинасидан иборат Тожикистон гуманитар ёрдам карвони Эрон Ислом Республикасига йўл олди ва тез орада дўстона ва қардош мамлакатга етиб боради”, - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.