Ижтимоий тармоқларда «Ёш болани хипчин билан савалади» сарлавҳаси остида видеохабар тарқалди.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олиниб ўрганилди❕
Мазкур ҳолат Ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистон Республикаси “Хатлон вилояти, Регар туманида олинганлиги, мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учраганлиги маълум бўлди.
🖇 Бу зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.