Одессада ҳужум натижасида фуқаролик инфратузилмаси сезиларли даражада вайрон бўлди.
Турар-жой бинолари, порт, университет, жамоат транспорти бекатлари, қозонхона шикастланган. Бир аёл ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди.
***
Одессада турар-жой биносига ракета келиб урилди, деб ёзади Украина телеграм-каналлари.
Шаҳар марказида уч қаватли бино ёнди.
Ҳужум натижасида магистраль қувур шикастланган ва шаҳар қозонхоналаридан бирининг иши тўхтатилган, деди шаҳар мери Геннадий Труханов.