Абхазия мухолифати ва ҳукумати ўртасидаги музокаралар тўхтатилди, чунки президент Аслан Бжания қочиб кетди, дея баёнот берди исёнчиларнинг етакчиларидан бири Ливан Микаа.
«Музокаралар жараёни тўхтатилди, чунки президент қочиб кетган. У қаёққа қочганини биладиган одамларни топа олмаяпмиз», — деди у.
Микаанинг тахминича, Бжания Россия ҳарбий базаси ҳудудида бўлиши мумкин. Президент матбуот хизмати буни инкор этиб, Бжания ўзи туғилиб ўсган Тамиш қишлоғига кетганини айтди.
Мухолифатчи қўшимча қилишича, агар президент эрталабгача алоқага чиқмаса, парламентда унинг истеъфоси масаласи кўрилади.