Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитой Жанубий Америкага кириб боряпти

A A A
Хитой Жанубий Америкага кириб боряпти

Хитой президенти Си Цзиньпин пайшанба куни Перуда улкан сув портини очиб берди.

Чанcай порти, Хитой юк ташиш гиганти Cосcо компаниясининг йирик корхонаси, Жанубий Америка ва Осиё ўртасидаги савдо-сотиқни тартибга солишга қаратилган ва Хитойнинг «Бир камар ва йўл» ташаббусида муҳим қадам бўлиб, биринчи кема кейинги ҳафта портдан жўнайди.

2025 йилга бориб порт дунёдаги энг йирик контейнер кемаларини қабул қилади.

Мегапорт, шунингдек, Хитойга Перуга қўшни бўлган Бразилияга кириб бориш, шунингдек, соя ва темир рудаси каби маҳсулотларни экспорт қилиш имконини беради.

Портнинг очилиши Пекин ресурсларга бой Лотин Америкасига юзланаётгани, Европа билан савдо таранглиги ва АҚШнинг келаётган Доналд Трамп маъмуриятининг Хитой экспортига бўлажак тарифлари ҳақидаги хавотирлар фонида юз берди.

Шу билан бирга, маҳаллий балиқчилар ва аҳоли порт туфайли атроф-муҳитга таъсири ва анъанавий балиқ овлаш зоналарининг йўқолиши ҳақида хавотирларини билдирдилар.

«Бизнинг балиқ овлаш жойларимиз энди бу ерда йўқ. Уларни вайрон қилишди», - дейди 78 ёшли балиқчи Юлий Цезар, «Мен хитойликларни бу ерни қазишга уринишда айбламайман. Ҳукуматимизни бизни ҳимоя қилмаётганликда айблайман.»

Киритилди: 23:00 15.11.2024. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!