Ким аввалроқ йил бошида Россия билан жадал ривожланаётган ҳарбий ҳамкорлик шароитида суиқасд дронларнинг синовини назорат қилган эди.
Дронлардан Украина ва Яқин Шарқдаги урушларда кенг фойдаланилган.
Шимолий Корея биринчи марта август ойида ўзининг худкуш учувчисиз самолётларини намойиш қилди.
КCНА маълумотларига кўра, бу ҳафта Шимолий Кореяда ўтказилган синовда дронлар нишонларга «аниқ» зарба берган.
«Турли зарба масофаларида қўлланиладиган худкуш ҳужумчи учувчисиз учоқлар қуруқликдаги ва денгиздаги ҳар қандай душман нишонларига аниқ ҳужум қилиш миссиясини бажаришга мўлжалланган», - дея хабар беради Шимолий Корея давлат ахборот агентлиги.
КCНА нашрининг хабар беришича, Ким дронлар нисбатан арзон ишлаб чиқариш нархи ва кенг қўлланиш доираси туфайли «ишлатиш учун қулай... зарба кучининг таркибий қисми» эканлигини айтди.
Кимнинг қўшимча қилишича, Шимол «яқинда учувчисиз аппарат тизимларини ишлаб чиқиш ва уларни мамлакатнинг умумий ҳарбий стратегияси билан бирлаштиришга аҳамият берган».