Россия армияси Украинадаги нишонларга яна камикадзе дронларини учиришни бошлади.
Маҳаллий вақт билан тахминан ўн бир яримларда Украина кузатув каналлари Суми ва Харков вилоятлари устида 11 та «шаҳид» ва уларга қарши ҳаво мудофааси отишмалари ҳақида хабар берди.
Суми, Харков, Чернигов ва Полтава вилоятларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.