Мазкур бандларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” қоидалари БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги брифингдан сўнг Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича олий вакили Николай Младенов томонидан эълон қилинди. Режанинг таркибий қисмлари қуйидагича тақсимланган:
1-банд: БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси ва тинчлик режасига содиқлик;
2-банд: Олинган мажбуриятларни бажариш. Кейинги босқичга ўтишдан олдин томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича амалдаги келишув шартларини, жумладан, инсонпарварлик ёрдами, ёнилғи етказиб бериш, назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти ва уй-жой масалаларини ҳал этиши шарт;
3-банд: Халқаро мониторинг. Ҳар бир кейинги босқич фақат ҳар икки томон ўз мажбуриятларини бажаргани текширилгандан кейингина ишга туширилиши керак;
4-банд: Ғазони бошқариш миллий қўмитаси (NCAG) Фаластиннинг вақтинчалик фуқаролик ҳокимиятига айланиши лозим. Халқаро тузилмалар хавфсизлик, қайта тиклаш ва фуқаролик бошқаруви масалаларида ёрдам беради;
5-банд: Ҳужжат қуролли тузилмаларни, жумладан ҲАМАСни бошқарув тизимидан ажратишни назарда тутади. Шу билан бирга, оддий давлат хизматчилари ва муниципал ходимлар жамоавий жазога тортилмаслиги керак;
6-банд: Фақат ваколатли Фаластин тузилмалари хавфсизлик функцияларини амалга ошириши ва қурол олиб юриши мумкин. Параллел қуролли тузилмалар ўз фаолиятини тўхтатиши шарт, жумладан, ҲАМАС ҳам;
7-банд: Полиция ислоҳоти;
8-банд: Босқичма-босқич қуролсизланиш. Қуроллар Исроилга эмас, NCAG бошқарувидаги Фаластин тузилмаларига берилади;
9-банд: Шахсий қуролни тартибга солиш;
10-банд: Шахсий қуролларни топшириш фақат тасдиқланган хавфсизлик кафолатларига эришилгандан кейингина амалга оширилади;
11-банд: Фаластинлик гуруҳлар ўртасидаги ички низолар, қуролли намойишлар, қасос ва зўравонликларни тақиқлаш;
12-банд: Исроил ва Фаластин ҳудудлари ўртасида гуманитар амалиётларни ҳимоя қилиш ва ўтиш даврини қўллаб-қувватлаш учун ҳудудга Халқаро барқарорлаштириш кучлари вақтинча жойлаштирилиши керак;
13-банд: Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиш босқичма-босқич амалга оширилади;
14-банд; Масъулиятни Фаластин ҳокимиятига топшириш. Тўлиқ демилитаризация қилинган ҳудудлардаги хавфсизлик аста-секин NCAG бошқарувидаги Фаластин фуқаролик тузилмалари назоратига ўтиши керак;
15-банд: Ғазони қайта тиклаш учун ҳудудда тинчлик бўлиши, расмий идоралар ишлаши ва ноқонуний қуролли гуруҳлар бўлмаслиги шарт.