Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тимур Кападзе октябрь ойида ҳам миллий жамоа бошқарувида қоладими?

Тимур Кападзе октябрь ойида ҳам миллий жамоа бошқарувида қоладими?

Миллий жамоа ФИФА кунлари (6-14 октябрь) доирасида 2 та учрашувда майдонга тушади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе октябрь ойида терма жамоа рулида фаолият юритишда давом этади.

Миллий жамоа 5 октябрь куни йиғинни бошлаши кутилмоқда. Тез орада қайднома эълон қилинади.

Ўзбекистон 9 октябрь санасида Тошкентда ўртоқлик баҳси ўтказишни режалаштирган бўлса, шундан сўнг Малайзияга йўл олади ва 13 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳрида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамон мураббий топа олганича йўқ. Бунга қадар Паулу Бенту, Славен Билич ва Фабио Каннаваро каби мураббийлар рад жавобини берган эди.

Киритилди: 22:33 30.09.2025. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!