Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

TikTokнинг АҚШда тақиқланиши кечиктирилди

TikTokнинг АҚШда тақиқланиши кечиктирилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғининг АҚШда тўхтатилиши муддатини 90 кунга, 17 сентябргача узайтирди.

Бу ҳақда америкалик етакчи ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Мен ҳозиргина ТикТокнинг тўхтатилишини 90 кунга (2025 йил 17 сентябргача) узайтириш тўғрисидаги буйруқни имзоладим”, деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кирганидан бери тахминан беш ой ўтди, унга кўра, агар Хитойнинг бош компанияси ByteDance уни сотмаса, TikTok АҚШда тақиқланиши керак. 20 январь куни инаугурациядан сўнг Трамп қарорни имзолади, унга кўра АҚШда ушбу платформани блокировка қилиш камида 75 кунга қолдирилди. Шунингдек, у журналистларга Қўшма Штатлар ТикТокнинг ярмига эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини айтди, аммо бу аниқ нимани англатишини тушунтирмади.

Трамп аввалроқ платформага нисбатан “илиқ туйғулари” борлигини айтган, чунки унинг америкалик ёш фойдаланувчилари овозлари унга 2024 йил ноябрида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонишга ёрдам берган.

Президент Жо Байден 2024 йилда ByteDanceни жорий йилнинг 19 январигача Қўшма Штатларда ТикТокни сотиши ёки ёпишини талаб қилувчи қонунни имзолади. Вашингтон маъмурияти ҳозирда ТикТокнинг 50% улушини сотиб олиш учун потенциал иштирокчиларни қидирмоқда.

Киритилди: 06:50 20.06.2025. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!