Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тиббиёт муассасалари босқичма-босқич платформага уланади

A A A
Тиббиёт муассасалари босқичма-босқич платформага уланади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари учун семинар ташкил қилди.

Унда вазирлик Марказий аппарати, республика даражасидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кадр бўлинмаси раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда тиббиёт муассасаларини hrm.argos.uz платформасига улаш масаласи муҳокама қилинди ва якуний хулосага келинган.

Унга кўра эндиликда вазирлик, унинг тизимидаги 1500 дан ортиқ ташкилот ва тиббиёт муассасаларида фаолият юритувчи 600 минг нафардан ортиқ ходимлар бўйича маълумотлар рақамлаштирилган ҳолда мазкур платформада юритилади, дейилади Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Киритилди: 19:27 18.03.2024. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!