Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

The Independent: Трамп маъмурияти Эронга қарши урушда ҳалок бўлган ҳарбийлар оилаларига тўловларни тўхтатган

The Independent: Трамп маъмурияти Эронга қарши урушда ҳалок бўлган ҳарбийлар оилаларига тўловларни тўхтатган

The Independent нашрида АҚШ Мудофаа вазирлигида Эронга қарши ҳарбий операциялар билан боғлиқ можаро юзага келгани ҳақида мақола чоп этилди. Унда Трамп маъмурияти Эронга қарши операцияларни расман «уруш» деб таснифлашдан бош тортган ҳолда, ҳалок бўлган америкалик ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига жанговор нафақалар тўланишига тўсқинлик қилаётгани айтилган.

Tasnim News хабар беришича, нашр маълумотларига кўра, бу ҳолатдан жабрланганлардан бири Ироқ устидан танкер самолёти ҳалокати оқибатида вафот этган 33 ёшли АҚШ Ҳаво кучлари учувчиси Алекс Клейнер бўлган.

Клейнернинг рафиқаси қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларни олиш учун мурожаат қилганида, ҳарбийлар унинг талабини рад этган. Бунга сабаб сифатида Эронга қарши операциялар расман «уруш» деб таснифланмагани кўрсатилган.

Нашр таъкидлашича, АҚШ маъмурияти Эронга қарши операцияларни «уруш» деб аташдан бош тортаётгани сабабли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига берилиши лозим бўлган айрим пул тўловлари ва жанговор нафақалар масаласида муаммолар юзага келмоқда.

Киритилди: Бугун 18:33. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!