Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 109 кишига етди

Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 109 кишига етди

Техас штатида сув тошқинлари оқибатида камида 109 киши ҳалок бўлди, 160 га яқин киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Техас губернатори Грег Эббот маълум қилди. "Жами 109 киши ҳалок бўлди" - деди у Америка телеканаллари томонидан эфирга узатилган матбуот анжуманида. Камида 161 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, дея қўшимча қилди губернатор. Улар орасида ёзги оромгоҳнинг беш нафар фарзанди ва бир нафар ходим ҳам бор. "Ушбу рўйхат кўпайиши мумкин", деб огоҳлантирди Абботт. АҚШ президенти Дональд Трамп 11 июль куни сув тошқинидан жабр кўрган штатга бориш режасини маълум қилди. 6 июль куни у Керр округида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Трампнинг қайд этишича, федерал ҳокимият маҳаллий хизматларга сув тошқини оқибатларини бартараф этишда ёрдам бермоқда.

Киритилди: 10:35 09.07.2025. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!