Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Tesla ва SpaceX декабрь ойида бирлашмоқчи

Tesla ва SpaceX декабрь ойида бирлашмоқчи

Tesla ва SpaceX бирлашиш бўйича битимни 2026 йил декабрь ойидаёқ эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб ёзмоқда.

Нашр томонидан қайд этилишича, бироқ компаниялар бирлашишни 2027 йил бошига қолдириш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Компаниялар директорлар кенгашлари бирлашиш шартлари ва бирлашган компаниянинг бошқарув тузилмасини келишиб олмоқда. Муҳокама қилинаётган масалалар орасида Tesla акциядорлари SpaceX’нинг қанча акциясини олиши ҳам бор.

Bloomberg таъкидлашича, Tesla ва SpaceX’нинг эҳтимолий бирлашуви тарихдаги энг йирик корпоратив битимга айланиши мумкин. SpaceX’нинг қиймати $1,9 трлн га баҳоланмоқда, Tesla’нинг бозор капиталлашуви эса $1,5 трлн дан ошади.

Компанияларнинг бирлашуви электромобиллар, ракеталар, сунъий йўлдошлар ва аккумуляторлар ишлаб чиқарадиган, шунингдек, сунъий интеллект учун инфратузилма яратадиган йирик конгломератни ташкил этиш имконини беради.

Нашрнинг қайд этишича, бирлашувнинг асосий мақсади сунъий интеллектдан космик саноат, ҳайдовчисиз транспорт ва робототехника соҳаларида фойдаланишни кенгайтиришдан иборат.

Компаниялар аллақачон бир нечта йўналишда ҳамкорлик қилмоқда. Улар орасида Техасда Терафаб чип ишлаб чиқариш заводини қуриш лойиҳаси ҳам бор.

2026 йил октабр ойида ҳар икки компания раҳбари Илон Маск инвесторлар билан суҳбат чоғида SpaceX ва Tesla’нинг бирлашувини “яхши ғоя” деб атаган эди.

Шунингдек, у директорлар кенгашлари бирлашиш режаларини муҳокама қилиш учун махсус қўмиталар тузганини маълум қилган.

Bloomberg маълумотларига кўра, битимга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган асосий омиллардан бири Tesla’нинг Хитойдаги фаолиятидир.

SpaceX АҚШ ҳукуматининг мудофаа соҳасидаги йирик пудратчиларидан бири ҳисобланади, Tesla эса Хитойда катта ишлаб чиқариш қувватларига эга.

Киритилди: 23:45 13.11.2026. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар