Tesla сотуви бутун дунёда кескин камайди ва АҚШда автомобиллар вандализм нишонига айланиб бормоқда. Шу тариқа АҚШнинг бир қанча шаҳарларида номаълум шахслар молотов коктейли ёрдамида автомобиллар ва қувватлантириш стансияларига ўт қўйди.
“Брендга содиқлик Илон Маскнинг давлат бошқарувидаги жамоатчилик иштироки ва Tesla 'нинг девалвацияси ҳақидаги хавотирлари туфайли борган сари шубҳали бўлиб бормоқда, бу эса алоқани йўқотиш туйғусига олиб келади”, — деди Edmunds автомобил бозори тадқиқот компанияси вакили Жессиcа Cалдwелл.
Ҳозирда автомобил харидорларининг атиги 1,8 фоизи Tesla сотиб олиш ҳақида ўйлашмоқда. Ўтган йилнинг ноябр ойида бу кўрсаткич 3,3 фоизни ташкил этган эди. Акция нархи ҳам декабр ойидаги рекорд даражадаги 480 доллардан 236 долларга тушди.
АҚШ Бош прокурори Пам Бонди Tesla автомобилларини ёқиб юборишда гумон қилинган уч кишига 5 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси қўзғатди. Шу билан бирга, АҚШ Савдо вазири Говард Лутник америкаликларга Fox News телеканалида Tesla акцияларини сотиб олишни маслаҳат берди. Бироқ, тавсия иш бермади - Tesla акциялари ҳали ҳам тушиб кетди.
Трампнинг ўзи ўтган дам олиш кунлари Илон Маскни фаол қўллаб-қувватлади: у билан Оқ уйда ҳашаматли Tesla'да пайдо бўлди ва ўзи учун шундай машина сотиб олиши мумкинлигини айтди.