Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Канада ҳукуматини ўйлантириб қўйди

Трамп Канада ҳукуматини ўйлантириб қўйди

Президент Дональд Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида Канада Қўшма Штатлар таркибига кирса, "Олтин гумбаз" ракетага қарши мудофаа тизими учун пул тўламаслигини ёзди.

"Мен бизнинг ажойиб "Олтин гумбаз" тизимимизнинг бир қисми бўлишни жуда хоҳлайдиган Канадага, агар улар алоҳида, аммо тенгсиз давлат бўлиб қолсалар, бу уларга 61 миллиард долларга тушишини айтдим" - деди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, агар республика "51-чи штат" бўлишга қарор қилса, "Олтин гумбаз"дан фойдаланиш нархи 0 долларни ташкил қилади. Трампнинг сўзларига кўра, Оттава бу таклифни кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 14:04 28.05.2025. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!